Тадбир Нидерландиянинг «Маданиятлар карвони» ижодий агентлиги ва «Марказий Осиё-Европа ижодий альянси» асосчиси Елена Харитонова ва Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорлигида ташкил этилди.
Альянс раҳбари сўнгги йилларда халқаро майдонда катта шуҳрат қозонган Янги Ўзбекистон албатта, европалик сайёҳлар ва дизайнерлар эътиборида эканини таъкидлади. «Ўзбекистонда қўлда каштачилик, заргарлик буюмлари ясашнинг қадимий анъаналари сақланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётганидан хурсандмиз», — деди Елена Харитонова.
Шунингдек, у «Марказий Осиё-Европа ижодий альянси» Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлиги таъкидлади, деб хабар беради «Дунё» АА.
«Марказий Осиё-Европа ижодий альянси» ғояси Европадаги манфаатдор томонларга икат маданияти ва анъаналарини таништиришдан иборат бўлиб, иштирокчилар икат ишлаб чиқариш маданияти билан танишишлари мумкин бўлган Марказий Осиёга «тўқимачилик турларини» ташкил этишдан иборат.








