Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ташкил этилган баҳсларда дунёнинг 13 та мамлакати (Саудия Арабистони, Туркия, Озарбайжон, Монголия, Беларус, Ветнам, Россия, Грузия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон)дан келган ҳамда Ўзбекистон вакилларидан иборат жами 115 нафар (28 та жамоа) ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, умумий ҳисобда 69 нафар (12 та олтин, 24 та кумуш, 33 та бронза) иштирокчи ўқувчи турли даражадаги медаллар билан тақдирланди.
Ўзбекистонлик ўқувчилар 19 та (6 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза) медаль билан мазкур халқаро олимпиаданинг якка пешқадам жамоасига айланди.
Маълумот учун: мазкур олимпиада илк бор 2023 йили Хива шаҳрида ўтказилган ва унда 15 та мамлакатдан келган ҳамда Ўзбекистон вакилларидан иборат жами 130 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар қатнашган. Унда Ўзбекистон вакиллари умумий ҳисобда 15 та (3 та олтин, 8 та кумуш, 4 та бронза) медал билан тақдирланган.







