баннер
19 апр 2025
09:17

    Адабиёт ва санъат дарёлари ҳақида қўшиқ

    Маматқул Ҳазратқуловнинг “Варақсиз дафтар” ва “Қирғоқсиз дарёлар” номли икки китоби нашрдан чиқди

    «Қирғоқсиз дарёлар» адабиёт ва санъатнинг дарғалари, буюклари ҳақидаги кенг мушоҳада ва синчков нигоҳ билан ёзилган қиймати юқори асар. Ундаги «Мажнунтол тагига ўтқазинг мени», «Ғофирдан Мирзо Улуғбеккача» ҳамда «Гўзал Чўлпон эдим» каби эсселар чуқур мазмунга эгалиги билан ажралиб туради.

    Маматқул Ҳазратқулов ўзбек адабиётида ўз ўрнига эга адиб. Унинг ўндан зиёд китоблари адабиёт мухлислари томонидан севиб ўқилади. Ушбу янги китоблар муаллифнинг мактаб йилларидан тортиб, салкам 60 йиллик меҳнат фаолиятига нисбатан виждон сарҳисоби, дейиш мумкин.

    Зеро махсус монтаж бошқармасида оддий ишчи бўлиб иш бошлаган талаба не-не машаққатли меҳнатлар, сарсону саргардонликлар, тақдир сўқмоқларида олижаноб инсонлар кўмаги ва устозлар рағбати билан юз берган эврилишлар натижасида вазир даражасига кўтарилади, йигирмадан ортиқ давлатни кўрган жаҳонгашта журналист, адиб ва арбобга айланади.

    Муаллиф ўзи бевосита иштирок этган қизиқарли воқеалар, кўрган-кечирганлари ҳақида, муҳим қарорлар қабул қилишдаги мураккаб ҳолатлар тўғрисида равон тилда ҳикоя қилар экан, уларни бугунги доруламон замон билан таққослайди ва шу кунларга етказгани учун шукрона қилади.

    Ушбу китоблар кенг китобхонлар оммаси учун муборак бўлсин, деймиз.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech