Учрашув аввалида М. Икрамов меҳмонни адлия ва ҳуқуқ соҳаларида, шу жумладан фуқаролик жамияти ва адвокатурани ривожлантириш, суд ҳокимиятини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан атрофлича таништирди.
Томонлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар, хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти, адвокатлик институти соҳаларини ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.
Конструктив тарзда ўтган учрашувда томонлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя йўналишида мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.