Адлия вазирлигининг ўқитувчилар ва тиббиёт тизими ходимлари учун махсус акцияси давом этмоқда

    Тошкент тиббиёт академиясининг Кўп тармоқли клиникаси ҳудудида «Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» акцияси давом этмоқда, деб хабар беради вазирлик ахборот хизмати.

    Мазкур тадбирда айниқса, тиббиёт ходимлари сайёр қабул шаклида ўтказилаётган тадбирда фаоллик кўрсатмоқда.

    «Мадад» ННТ вакиллари, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар томонидан сайёр хизматлар кўрсатилиб бошланди. Кўплаб фуқаролар, хусусан, тиббиёт ходимлари ўз муаммолари ва саволлари билан уларга мурожаат қилишмоқда.

    Акция доирасида фуқаролар хусусий клиника очиш тартиби, болани мактабга жойлаштириш, ишга тиклаш тартиби қандай бўлиши ҳақидаги саволлар беришди. Яна бир аёл ногирон фарзанди борлигини, аммо ёрдам сўрашига қарамасдан ҳеч бир давлат ташкилоти уни эшитмаётгани ҳақидаги муаммосини гапирди.

    Шундан сўнг мутасаддилар муаммони муҳокама қилишди ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси масъул ходимлари фуқаронинг уйига бориб ҳолатни ўрганадиган ҳамда керакли чоралар кўриладиган бўлди.

    Шу билан бирга, уй-жой учун субсидия олиш тартиби, аёллар дафтари, ҳомиладорларни рўйхатга олиш, ажрашган аёл ёлғиз онага кириши ёки кирмаслиги масалаларида мурожаатлар ва саволлар бўлаяпти.

    Ҳуқуқ соҳаси вакиллари томонидан шифокорларга уй-жой кредитга берилиши, унинг тартиби батафсил тушунтирилмоқда. Махсус акция қизғин руҳда кечаяпти.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates