Адлия ёрдамида фуқарога 613 миллион 646 минг сўм компeнсация ундириладиган бўлди

    Ижтимоий ҳаёт 13 январ 2023 1566

    Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Б.нинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

    Аниқланишича, Пастдарғом туман ҳокимининг 2018 йил 7 мартдаги 978-Қ-сонли қарорига асосан фуқаро Х.Б.га туманнинг Жума шаҳар Фурқат маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимлиги захирасида бўлган 0.44 гектар ер майдони ажратилган.

    Аммо Пастдарғом туман ҳокимининг 2021 йил 23 июндаги 908-Қ-сонли қарори билан туман ҳокимининг юқорида қайд этилган қарорига ўзгартириш киритилиб, фуқарога ажратилган 0,44 гектар ер майдонининг 0,24 гектар қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган.

    Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2022 йил 13 майдаги ҳал қилув қарори билан фуқарога компенсация сифатида Жума шаҳри ҳудудидан 0,24 гектар ер майдони ажратиш белгиланган. Бироқ, туман ҳокимлиги томонидан ҳал қилув қарорида белгиланган ер майдони фуқарога ажратиб берилмаган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган «Эр участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 41-бандига кўра, олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати, олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш муносабати билан компенсация қилиб берилади. Шунингдек, ушбу Низомнинг 42-бандида бериладиган компенсация пул маблағлари ва бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш қопланиши белгиланган.

    Фуқаронинг Пастдарғом туман ҳокимлигига қилган мурожаатига туман ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан, туман ҳокимлигидан ер майдони ажратиш ваколати олинганлиги сабабли ер майдони ажратиш имкони йўқлиги ҳамда суднинг ҳал қилув қарорида белгиланган 0,24 гектар ер майдонининг ўрнига бозор қийматида пул маблағлари тўлаб бериши мумкинлигини маълум қилган.

    Самарқанд вилоят адлия бошқармаси фуқаронинг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судига даъво аризаси киритди. Суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Процессуал Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, Жума шаҳри ҳудудидаги 0,24 гектар ер майдони ўрнига фуқаро Х.Б. фойдасига 613 миллион 646 минг сўм миқдорида компенсация пули ундириш ҳақида қарор қабул қилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates