Қуёш қурилмаларини харид қилганда қандай компенсация олиш мумкин?

    Яшил сайёра 8 октябр 2022 2397

    Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2022 йилдаги 568-сон қарори билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тасдиқланди.

    2022 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслар (истеъмолчилар) Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республикада ишлаб чиқарилган қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини уч йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олишлари мумкин (09.09.2022 йилдаги ПФ-220-сон Фармон).

    Бунда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган истеъмолчиларга харид қилиш харажатларининг бир қисми белгиланган миқдорларда Жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.

    Молия вазирлиги 2022 йил якунига қадар ушбу харажатларни молиялаштириш учун Жамғармага унинг асосланган талабномаларига мувофиқ Давлат бюджети ҳисобидан 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратади.

    Ҳужжат билан Аҳолининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш ёки бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда қуйидаги тартиблар белгиланган:

    • жисмоний шахслар томонидан республикада ишлаб чиқарилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан уч йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш;
    • қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг қийматини тўлиқ тўлаган ҳолда уларни харид қилган ва ўрнатган жисмоний шахсларга харид қилиш харажатларининг бир қисмини Жамғарма ҳисобидан компенсация қилиш;
    • қуёш ёки шамол электр станциясини, шунингдек қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатганлик учун компенсацияларни ҳисоблаш.

    Жисмоний шахсларга қуёш ёки шамол электр станциясини ўрнатганлик учун компенсациялар миқдори уларнинг қувватига қараб қуйидаги миқдорни ташкил этади:

    • 0,5 кВт дан 1 кВт гача – 7 БҲМ;
    • 1 кВт дан 1,5 кВт гача – 10 БҲМ;
    • 1,5 кВт дан 2 кВт гача – 15 БҲМ;
    • 2 кВт ва ундан юқори бўлса – 20 БҲМ.

    Янги ерлар ўзлаштирилганда ва тик қудуқларда ўрнатилган сув насосларининг электр энергияси истеъмоли 5 кВт ва ундан юқори бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари орқали таъминланганда 50 БҲМ миқдорида компенсация берилади.

    Сув иситиш ҳажми 100 литр бўлган, ҳар куни 4 кВт/с ишлаб чиқарувчи қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатганлик учун компенсация миқдори 5 БҲМни, сув иситиш ҳажми 200 литр бўлса ёки қурилма сув иситиш учун ҳар куни 8 кВт/с энергия ишлаб чиқарса, компенсация миқдори 7 БҲМни ташкил этади.

    Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғарманинг ягона электрон майдончаси (Платформа) ёрдамида амалга оширилади.

    Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи маҳаллий корхоналарнинг ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлари Платформага жойлаштирилади. Бунда Платформага киритиладиган корхоналар рўйхати «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан тақдим этилади.

    Компенсаци олиш ёки унинг қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш учун жисмоний шахсларнинг аризалари Платформа орқали онлайн тарзда тақдим этилади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 06.10.2022 йилдан кучга кирган.

    Лола Абдуазимова

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates