Аэропортга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

    Аэропортга ишга киритиб қўйишини айтиб, лақма одамларни алдаб келган "шпана" қўлга олинди.

    Қайд этилишича, фирибгар фуқаронинг ишончига кириб уни И.Каримов номидаги халқаро аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг АҚШ доллари сўраган.

    Пулни олаётган вақтда Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган Р.М аэропорт ходими бўлиб чиқди. Ўзбекистоннинг ҳаво коридори, остонаси бўлган даргоҳга ишга талпиниш яхши хислат. Бироқ, бузуқ ният орқали, ўз тартиби билан эмас, пора ҳисобига ишга кираман деб ўйлаш нотўғри.

    Аэропорт ходими қамоқда, унга жиноят иши очилган. Жабрланувчи ҳам ўз навбатида нима учун бундай йўлни танлаганини судга тушунтириб бериши керак бўлади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates