Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Қашқадарё вилоятининг “Уймовут” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳ.Қ. ўз уйининг ёрдамчи хонасида ташкил этган яширин цехда ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 100 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 118 кг. чигит, 2 дона жувоз ускуналари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.