Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Пискент, Оҳангарон туманларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. фуқаро М.М.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.У. ва А.П. фуқаролар И.Э. ва И.У.га ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates