Тошкентда тадбиркорларни чув туширган фирибгар ушланди

    Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тадбиркорларга имтиёзли кредит олиб бериш эвазига улардан пул олган фирибгар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.А., Ш.П. ва Д.С. (муқаддам судланган) “I.G.“ МЧЖ таъсисчиси А.Ш.нинг ишончига кириб, унга ҳудудий тижорат банки филиалидан 3 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтиб, эвазига 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, текширув давомида 200 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

    Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates