Икки вилоятда фуқароларни чет элга юборишни ваъда қилган фирибгарлар фош бўлди

    Ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент, Самарқандда фуқароларни Япония ва Полшага юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича,

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Х. А.А.нинг ишончига кириб, уни Япония давлатига ишга юбориши эвазига 7 400 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Қ. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Полша давлатига ишга юбориши эвазига жами 10 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates