Африкада маймун чечаги туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    Африка иттифоқи соғлиқни сақлаш хизмати mpox (маймун чечаги) тарқалиши сабабли қитъада фавқулодда ҳолат эълон қилди.

    Бу ҳақда Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари бош директори Жан Касеня бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

    “Африканинг бир қанча мамлакатларида давом этаётган mpox эпидемияси туфайли қитъада соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, деди у. “Mpox давлат чегараларни кесиб ўтмоқда, касаллик Африкадаги минглаб одамларга таъсир кўрсатди”.

    Африкадаги соғлиқни сақлаш йўналишидаги фавқулодда ҳолат қитъа расмийлари ва тиббий хизматлар учун огоҳлик қўнғироғидир. Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари Африка иттифоқининг тиббий бўлинмаси бўлиб, қитъадаги умумий эпидемиологик вазият учун жавобгардир.

    Маймун чечаги вируси биринчи марта баҳорда Конго Демократик Республикаси шарқида аниқланди ва Clade 1b деб номланди. Қайд этилишича, Африкадаги mpoxнинг янги тўлқини генетик мутацияга учраган вируснинг тез тарқалиши билан боғлиқ. 2024 йилда mpox билан касалланганлар сони 13 мингдан ошди ёки 2023 йилдаги умумий кўрсаткичнинг деярли 80 фоизини ташкил этди, деб хабар беради report.az.

    Июль ойида Конго Демократик Республикаси ҳукумати 2024 йилда мамлакатда 450 киши mpoxдан вафот этгани ҳақида хабар берган эди.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates