Африкадан ташқарида маймун чечагига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди

    Швеция Африкадан ташқарида маймун чечаги аниқлаган биринчи давлатга айланди.

    Бемор шифокор назорати остида ва даволанмоқда. Бошқа давлатлар ҳали вирус аниқлангани ҳақида хабар бермади.

    Швеция Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, эркак вирусни Африкага сафари чоғида юқтирган, у ерда Clade Ibнинг янги штамми сабаб маймунчечак эпидемияси кузатилмоқда.

    ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси Швеция соғлиқни сақлаш идоралари билан “mpox Clade 1b биринчи тасдиқланган ҳолатини даволашнинг мақбул вариантлари” бўйича фаол ҳамкорлик қилаётганини айтди.

    Швецияда мазкур вирусни биринчи одам юқтиргани ҳақидаги хабар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймунчечак эпидемиясини халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилганидан бир неча соат ўтиб келди. Бу Африкада 2023 йил сентябрь ойидан бери давом этаётган эпидемия туфайли юз берди. Қитъада 13,7 минг ҳолат қайд этилди, 456 киши вафот этди, деб хабар беради kz.kursiv.media.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates