Таиландда mpox вирусининг янги штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди

    Таиландда mpox вирусининг “Clade Ib” янги штамми билан касалланишнинг биринчи ҳолати аниқланди.

    The Nation нашрининг хабар беришича, Африкадан келган одамда mpox вирусининг янги штамми аниқланди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) mpoxнинг янги “Clade Ib” штаммининг тарқалишини соғлиқни сақлаш йўналишидаги халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Бу ЖССТнинг икки йил ичида mpox билан боғлиқ иккинчи баёнотидир.

    Orthopoxvirus вирсуи сабаб қўзғаладиган mpox биринчи марта 1970 йилда Конго Демократик Республикасида одамларда аниқланган. Касаллик Марказий ва Ғарбий Африка учун эндемик ҳисобланади.

    Таиландда 2022 йилнинг январидан жорий йилнинг 11 августигача 827 та "Clade II" штамми қайд этилган. Ҳозиргача Таиландда янги штамм билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган эди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates