ЖАРда маймун чечаги инфекцияси билан боғлиқ иккинчи ўлим қайд этилди

    ЖАРда маймун чечаги инфекцияси билан боғлиқ иккинчи ўлим қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб eNCA телеканали хабар берди.

    Хабарда айтилишича, беморда бош оғриғи, чарчоқ, оғиз яраси, мушак ва томоқ оғриғи каби аломатлар бўлган ва у тест натижалари олинган куни вафот этган.

    Вазирлик аввалроқ Жанубий Африка Республикасида маймун чечагининг лаборатория томонидан тасдиқланган жами бешта ҳолати қайд этилгани, улардан бири ўлим билан якунлангани ҳақида хабар берган эди. Қайд этилишича, ЖАРда касалланганларнинг барчаси 30 – 39 ёшли эркаклар бўлиб, улар айни пайтда маймун чечаги эпидемияси авж олган мамлакатларга боришмаган, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates