Аграр соҳа трансформация жараёнлари муҳокама этилди

    Халқаро ҳамкорлик 28 феврал 2023 654

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Евроосиё рақобатбардошлик институти (EIC) вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

    Йиғилишда Трансформация масаласи муҳокама этилди.

    Сир эмас, трансформация — бу бугун жамиятнинг барча бўғинларида амалга оширилаётган ўзгаришлар асоси. Яъни, ихчам ва ҳамма томонлама мақбул бошқарув услуби.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда ҳам айни масала юзасидан атрофлича фикр алмашилинди. Йиғилишга бу борада Европанинг тажрибали ҳамда самарадор натижа кўрсатган вакиллари таклиф этилди. Мақсад аниқ. У ҳам бўлса бугунги ўзгаришлар натижасида тармоқ ҳар томонлама натижа кўрсатишга ишлашига омил яратиш.

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг стратегияси, тармоқ стратегиясини муҳокама этиш мақсадида ташкил этилган йиғилишда таъкидланганидек, Евроосиё рақобатбардошлик институти (EIC) учта асосий йўналиш билан шуғулланади:

    - Давлат секторининг жорий ва истиқболдаги кун тартибига оид халқаро тадқиқотлар;

    - Стратегик йўналишларни ишлаб чиқишда эксперт ва консалтинг ёрдами;

    - Давлат сектори раҳбарларининг компетенцияларини ривожлантириш бўйича таълим дастури.

    EIC вакиллари Алексей Праздничных ва Александр Идрисов тармоқлар ва вазирликнинг ривожланиш стратегияси дастурини тақдим этди, унда бешта йўналишдан иборат қишлоқ хўжалигини ривожлантириш моделининг моҳиятини очиб берди. Булар:

    - Вазирликнинг вазифа ва стратегик йўналишлари;

    - хизмат кўрсатиш модели;

    - кадрлар ва маданият;

    - ташкилий архитектура;

    - вазирлик фаолиятини рақамлаштириш.

    Йиғилишда EIC ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тармоқ стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликни бошлаш таклифи илгари сурилди, бунда аввалроқ ушбу босқичда тармоқ ҳолатига ташхис қўйилди.

    Айни масала йиғилиш иштирокчилари томонидан таҳлил қилинар экан, ҳудудий бошқармалар фаолиятида, хусусан инсон ресурсларини бошқаришда энг устувор масала нималарга қаратилиши, бунда салбий омиллар бўй чўзмаслиги, асосий эътибор соҳа ривожи ва жойларда қўйилган масалаларнинг ижобий ечимига масъулларнинг масъулиятини ошириш даркорлигига қаратилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates