Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш халқимизни арзон ва сифатли гўшт ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади.
Айтиш жоиз, юртимизда қора молларнинг гўшт ва сут йўналишидаги зотларини яратишда замонавий селекция усулларидан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда.
— Чорвачиликни ривожлантириш соҳасида генетика усулларини қўллаш орқали чорва зотларининг генофондини кўпайтириш ва гўшт маҳсулдорлигини ошириш, озуқа-ем базасини кенгайтириш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Чорвачилик соҳасида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 18 688,8 млн сўм бўлган 42 та (2 та инновацион, 24 та амалий, 13 та тижоратлаштириш, 3 та стартап) лойиҳалар молиялаштирилди. Жумладан, жайдари “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкиларнинг генотиплари яратилиб, сунъий уруғлантириш ишлари йўлга қўйилди. Озуқа базасини мустаҳкмалаш мақсадида турли тупроқ-иқлим шароитларида касалликлар ва зараркунандаларга чидамли озуқабоп лавлагининг “Ўзбекистон-83” нави бирламчи уруғчилиги ва уруғлик кўчатзори ташкил этилди. Маккажўхорининг 7 хил ва оқ жўхорининг 3 хил нави, “Африка қўноғи”, “Сорго” ҳамда 14 турдаги бошқа озуқа экинларининг ўртача ҳосилдорлиги гектарига 37,5 тоннага етказилди. — Дейди Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Мўминов.
Ҳафталик доирасида “Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси” мавзусида қизиқарли маълумотлар берилиши баробарида олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Диёра ЭШҚУЛОВА,
ЎзЖОКУ талабаси












