баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    “Агросервис оператор” давлат унитар корхонасини ташкил этилди

    Агросектор 5 апрел 2021 194

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Агросервис оператор” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Интенсив технологияларга асосланган боғ ва токзорларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига “тайёр ҳолда топширишнинг” замонавий механизмларини жорий этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Агросервис оператор” давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

    Қуйидагилар “Агросервис оператор” ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

    – боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини, қишлоқ хўжалиги озиқ- овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш;

    – боғдорчилик ва узумчилик хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологияларни кенг жорий этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;

    – рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етипггириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш, шунингдек, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;

    – интенсив ва ресурстежамкор технологияларга асосланган бог ва токзорлар плантацияларини, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини барпо этишга илғор тажрибага эга салоҳиятли ва молиявий барқарор пудратчи ташкилотларни белгиланган тартибда жалб этиш;

    – Жаҳон банки томонидан белгиланган тартиб асосида боғ ва токзорлар плантацияларини босқичма-босқич барпо этиш ҳамда уларни тайёр ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатга, бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилиш;

    – боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш инфратузилмасини ташкил этишда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида агротехник ҳамда бошқа хизматлар кўрсатиш.

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Агросервис оператор” ДУКнинг муассиси ҳисобланади;

    “Агросервис оператор” ДУКнинг фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

     “Агросервис оператор” ДУК томонидан барпо этилган боғ ва токзорларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига реализация қилишдан тушган маблағлар янги боғлар ва токзорлар майдонини кенгайтириш ва агротехник тадбирларни ўтказиш, шунингдек, боғдорчилик ва узумчилик хўжаликлари салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирлар учун йўналтирилади.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари “Агросервис оператор” ДУК томонидан янги боғ ва токзорлар барпо этишга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, яроқсиз ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ер майдонлари ажратилишини таъминлайди.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates