IV Евроосиё хотин-қизлар форуми доирасида ташкил этилган ялпи мажлис очилиши маросимида Сенат Раиси маъруза қилди

    IV Евроосиё хотин-қизлар форуми доирасида ташкил этилган ялпи мажлис очилиши маросимида Сенат Раиси маъруза қилди

    Аввалроқ Санкт-Петербург шаҳрида IV Евроосиё хотин-қизлар форуми иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

    Форум доирасида ташкил этилган ялпи мажлиснинг очилиши маросимида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева маъруза қилди.

    Сенат Раиси ўз нутқи давомида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг манфаатлари давлат сиёсати даражасида кўтарилганлиги ва уларнинг барча жабҳаларда фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган комплекс дастурга тўхталиб ўтди.

    Айниқса, бу борадаги эришилган амалий натижалар форум иштирокчиларининг эътиборини тортди.

    Жумладан, мамлакатимизда сўнгги 7 йил ичида раҳбарлик лавозимларида аёллар сони 27 фоиздан 35 фоизга ошгани, парламент фаолиятида эса 32 фоизга етгани, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос келиши қайд этилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Шунингдек, амалга оширилган ислоҳотлар жорий йилда Жаҳон банки ўзининг «Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ» ҳисоботида Ўзбекистонни гендер тенгликни таъминлашда энг катта ютуқларга эришгани халқаро миқёсда юқори баҳоланиб, бошқа давлатларга намуна сифатида эътироф этилди.

    Форум ўз ишини давом эттиради.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates