2026 йилнинг биринчи чорагида Дубайда ҳаво таксилари ишга туширилади

    Бу ҳақда Дубай (БАА) транспорт ва йўллар бошқармасининг транспорт технологиялари департаменти директори маълум қилди.

    “Биз ҳозирда америкалик ҳамкорларимиз Joby Aviation билан транспорт воситасини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш устида ишлаяпмиз, шунингдек, вертипортларни ишлаб чиқадиган Буюк Британия компанияси Skyports билан вертипорт станциясини лойиҳалаш босқичини бошлаяпмиз”, деди у.

    Дубайда тўртта вертикал такси аэропорти қуриш режалаштирилган. Улардан иккитаси 2026 йил бошида ишга туширилади.

    General Motors билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган ҳайдовчисиз такси-автомобиллари Дубайда 2025 йилдаёқ иш бошлайди. Айни пайтда таксилар синовдан ўтказилмоқда, деб хабар беради report.az.

    “Биз 2026 йилга келиб гибрид ва электр двигателлар ёрдамида лимузин хизматини бутунлай экологик тоза қилишни режалаштирмоқдамиз, 2035 йилга келиб, режага кўра, Дубайдаги барча таксилар электрлаштирилади, 2050 йилга келиб, бутун автобус парки фақат электр автобуслардан иборат бўлади”, дея таъкидлади у.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates