«Apple Fest 2024» фестивалида Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туризм салоҳияти намойиш қилинди

    Олма-Ота шаҳрида анъанавий тарзда сентябрь ойининг учинчи якшанбасида нишонланадиган «Шаҳар куни» байрами доирасида Қозоғистоннинг Биринчи Президенти номидаги боғда «Apple Fest 2024» фестивали ўтказилди.

    Боғда дипломатик миссиялар хиёбони ташкил этилди. Мазкур хиёбонда мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистоннинг ўзига хос маданиятини акс эттирувчи миллий стенд ташкил этилди.

    Олма-Ота аҳолиси ва меҳмонлари ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишиш баробарида, ўзбек ошхонаси таомлари билан танишиш, ширинликлардан татиб кўриш имконига эга бўлдилар.

    Тадбирга шаҳардаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бир гуруҳ ватандош талабалар таклиф этилди. Улар фестиваль меҳмонларига мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида маълумот бердилар.

    Фестиваль майдонида, шунингдек, «Uzbekistan Airways» компаниясининг стенди ҳам ташкил этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates