“Аҳмад Фарғоний” (“Зулматдан зиё”) спектакли саҳналаштрилди

    Фарғона вилоят мусиқали драма театрида , драматург Саидали Одилов қаламига мансуб “Аҳмад Фарғоний” (“Зулматдан зиё”) спектакли саҳналаштрилди.

    У ўз даврида диний хурофот зулматида чақиндай чақнаб чиққан буюк сиймо сифатида Шарқ ва Ғарбда машҳур.

    Саҳна асарида қомусий олим Аҳмад Фарғонийнинг ҳаёти ва ижоди, фалакиёт, математика ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилинади.

    Буюк аллома ўша даврнинг илмий маркази “Байт ул-Ҳикма”да, сўнг қадимги Фустот (ҳозирги Қоҳира) да кечган, илм ва жаҳолат, зиё ва зулмат ичра кечган кескин зиддиятларга тўла ҳаёти ўз ифодасини топган.

    Асарни, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби Марат Азимов саҳналаштирди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.