«Маҳалла еттилиги» вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот беради

    Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2024 йилдаги “Маҳаллалар фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 334-сон қарори қабул қилинди.

    Хусусан, ҳужжат билан жамоатчиликни маҳалла еттилиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тасдиқланди.

    Низом “маҳалла еттилиги” аъзолари – маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маҳалла фуқаролар йиғини олдида ҳар чоракда ҳисобот бериш тартибини белгилайди.

    Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.

    Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. У кўчабоши ва уйбоши сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, уларнинг асосий вазифалари ва функциялари, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

    Кўчабоши ва уйбошилар сайлови тегишли ҳудудда доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фуқаролар йиғини раиси раҳбарлигидаги йиғилишда очиқ овоз бериш орқали ўтказилади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.06.2024 йилдан кучга кирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates