Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ нархи ошмайди

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор мезанизмларини жорий этиш тўғрисида»ги қарори (348-сон, 30.06.2022 й.) қабул қилинди.

    Қарор билан ёқилги-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июлдан ва 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари тасдиқланди (нархлар билан юқоридаги жадвал орқали тўлиқ танишишингиз мумкин).

    Қарор билан 2022 йил 15 июлдан бошлаб:

    1 кВт соат электр энергияси учун қуйидагича нархлар ўрнатилади:

    • аҳоли учун ўзгаришсиз, яъни – 295 сўм;
    • НКМК, ОКМК ва бюджет ташкилотлари учун – 800 сўм (ҳозирда 450 сўм);
    • қолган юридик шахслар учун – 600 сўм (ҳозирда 450 сўм).

    1 куб метр табиий газ учун қуйидагича нархлар ўрнатилади:

    • аҳоли учун ўзгаришсиз, яъни – 380 сўм;
    • НКМК, ОКМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм (ҳозирда 660 сўм);
    • автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 150 сўм (ҳозирда 1000 сўм);
    • иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм (ҳозирда 660 сўм);
    • қолган юридик шахслар учун – 1 100 сўм (ҳозирда 660 сўм).

    Суюлтирилган газ нархи ҳам аҳоли учун ўзгаришсиз (1 120 сўм) қолдирилади.

    Шунингдек, корхоналарни узоқ муддатли режалаштиришга мослаштириш, операцион самарадорликни ва энерготежамкорликни ошириш мақсадида жорий йил учун янги нархлар билан бирга, 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлар ҳам мазкур қарор билан белгилаб берилди.

    Бунда, 2023 йил 1 апрелдан қуйидаги нархлар жорий этилади:

    Электр энергияси бўйича:

    • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун 850 сўм;
    • қолган юридик шахслар учун – 700 сўм.

    Табиий газ бўйича:

    • иссиқлик электр станциялари учун – 1 200 сўм;
    • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 350 сўм;
    • автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 350 сўм;
    • қолган юридик шахслар учун – 1 350 сўм.

    2023 йил 1 апрелдан ўрнатиладиган ёқилғи-энгергетика ресурсларининг нархлари келгуси йилларда қайта кўриб чиқилишида инфляция даражасига индексация қилиб борилади.

    2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates