Аҳоли хавфсизлиги ва манфаати учун давлат иштироки муҳим

    Ногиронлиги бор шахслар учун объектлар ва хизматларнинг қулайлиги миллий стандартларини ишлаб чиқиб, қонун даражасида мустаҳкамлаш билан боғлиқ қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурмоқда.

    Самарқанд шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида Халқ демократик партияси раҳбарларининг ногиронлиги бўлган шахслар билан сайловолди ташвиқотига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди. Сўзга чиққанлар Халқ демократик партияси Сайловолди дастури ҳамда депутатликка номзодларнинг дастуридан ўрин олган таклиф ва ташаббуслар мазмунини сайловчиларга тушунтириб беришди. Хусусан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг талаб ва эҳтиёжлари, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масаласи партиянинг мақсади ва унинг электорати манфаатларидан келиб чиқиб таклиф этилаётгани таъкидланди. Партия бу орқали давлат аҳоли манфаатларини тўлақонли таъминлаш мақсадида кучли ижтимоий сиёсат юритишимиз лозим, деган позициясида содиқ қолгани алоҳида қайд этилди.

    Учрашувда таъкидландики, партия миллий қонунчиликни БМТнинг ногиронлиги бор шахслар учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича меъёрий қоидаларига тўлиқ мувофиқлаштиришга эришишни мақсад қилган. Ногиронлиги бор шахслар учун объектлар ва хизматларнинг қулайлиги миллий стандартларини ишлаб чиқиб, қонун даражасида мустаҳкамлаш билан боғлиқ қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурмоқда.

    Самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтган мулоқотда ногиронлиги бор шахслар учун объектлар ва хизматларнинг қулайлиги миллий стандартларини ишлаб чиқиш масаласи кечиктириб бўлмайдиган вазифа экани ҳақида ҳам сўз юритилди. Шу мақсадда ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракатланиши учун қўшимча имкониятлар яратиш, жумладан, темир йўл вокзаллари, аэропорт ва шоҳбекатларда кўзи ожизлар учун электрон ахборот эшитиш мосламаларини, светофор ва махсус йўлакларда ногирон шахсларни огоҳлантирувчи овозли электрон жиҳозларни ўрнатиш ҳам вазифалар қаторида белгиланган.

    Жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун, шунинг билан бирга, ногиронлиги бўлган фуқароларга қулай муҳит ва шароитлар яратилиши керак. Улар ҳам ижтимоий ҳаётнинг фаол қатнашчиси бўлиши, ўз қобилиятларини намоён қила олиши лозим. Шундагина реал ҳаётда соғлом ва эркин муҳит ҳукмрон бўлади, дейишди партия фаоллари.

    Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхатини кенгайтириш, шу орқали доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан чоралар кўриш борасидаги таклифлар ҳам сайловчилар томонидан илиқ қарши олинди. Бу ташаббуснинг алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларни давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш билан бирга юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди. Учрашувда таълим олиш учун тенг имкониятлар яратилиши билан бирга, инклюзив таълим бериш билан шуғулланаётган ўқитувчиларга имтиёзлар бериш масаласига ҳам урғу берилди.

    Самимий мулоқот давомида депутатликка номзодлар томонидан дастурдаги ҳар бир таклиф атрофлича тушунтириб берилди. Сайловчилар дастур, ундаги таклиф ва ташаббуслар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиргач, ўзларини қизиқтирган саволлар билан партия фаолларига мурожаат қилдилар.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates