АҚШ президентлигига номзодлар Дональд Трамп ва Камала Ҳаррис учтадан овоз олди, деб хабар берди CNN.
5 ноябрь куни АҚШда навбатдаги умумий сайловлар бўлиб ўтади. Улар президентни, Сенатнинг учдан бир қисмини ва АҚШ Конгрессининг бутун Вакиллар палатасини, шунингдек, 11 штат губернаторларини сайлайди. Республикачи Дональд Трамп ва демократ Камала Ҳаррис давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда, деб хабар беради mir24.tv.