ОАВ: Трамп 230, Ҳаррис 187 та овоз тўплади

    Ассошиэйтед Пресс прогнозига кўра, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп аллақачон 230 овозга эга бўлиб, Камала Ҳаррисни ортда қолдирмоқда.

    Агентликнинг прогноз ҳисоб-китобларига кўра, демократ номзод атиги 187 овоз олади.

    Ғалаба қозониш учун битта номзод жами 538 нафар сайловчиларнинг 270 овозини олиши керак.

    АҚШда президентлик сайловларида Демократик партиядан вице-президент Камала Ҳаррис, Республикачилар партиясидан эса собиқ президент Дональд Трамп номзод сифатида иштирок этмоқда.

    Ҳеч бир партия аниқ устунликка эга бўлмаган штатларда овоз бериш натижаси ҳал қилувчи бўлади. Бу йил Аризона, Висконсин, Жоржия, Мичиган, Невада, Пенсильвания ва Шимолий Каролина ана шундай штатлардир, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates