Air Arabia илк бор Наманганга парвозларни йўлга қўйди

    Транспорт 28 ноябр 2022 611

    28 ноябрь куни Наманган халқаро аэропортига илк бор Air Arabia авиакомпаниясининг самолёти келиб қўнди.

    Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

    Наманган – Шаржа йўналиши бўйича илк парвоз арафасида аэропортда тантанали маросим бўлиб ўтди. Наманган аэропорти ва Air Arabia авиакомпанияси вакиллари рамзий қизил лентани кесиб, 170 нафар йўловчига мўлжалланган биринчи рейсга рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаб беришди.

    Эслатиб ўтамиз, Air Arabia Шаржа ва Наманган ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда. Парвозлар қулай А-320 самолётларида мунтазам равишда, ҳафтасига уч марта амалга оширилади - Намангандан учиш душанба, жума ва якшанба кунларига белгиланган.

    Air Arabia - штаб-квартираси Шаржада (БАА) жойлашган арзон авиакомпания бўлиб, Шаржа ва Искандария аэропортларидан, шунингдек, Марокашдаги тўртта аэропортдан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа, МДҲ давлатлари ва бошқа мамлакатларга йўловчи ташиш билан шуғулланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates