баннер
16 мар 2025
05:48

    Академик Наим Каримов вафот этди

    Ташвишли хабар 17 сентябр 2023 2653

    Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Наим Каримов 1932 йили туғилган.

    Н.Каримов Тошкент Давлат университети (ҳозирги миллий университет)ни битиргандан бери Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида хизмат қилиб келган. Олим ўнлаб китоблар, юзлаб мақолалар муаллифи. Беруний мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби. Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш йўлидаги хизмати учун “Эл-юрт ҳурмати” орденига сазовор бўлган. 2022 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» унвонини олган.

    "Янги Ўзбекистон" ва "Правда Востока" газеталари таҳририяти жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech