Наманганда содир бўлган ЙТҲ натижасида Навоий вилояти ЙҲХБ ходими вафот этди

    2025 йил 25 ноябрь куни соат 19:55 ларда Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида фожиали ЙТҲ содир бўлди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, 2007 йилда туғилган ва ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Х.З. «Onix» автомобилини катта тезликда бошқариб, олдинда ҳаракатланаётган транспортни нотўғри қувиб ўтиш пайтида пиёдани уриб юборган.

    Пиёда — Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими, 1997 йилда туғилган сафдор Дониёр Нуриллаев ҳодиса оқибатида олган оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

    Ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланган.

    Маълумот учун: ЙПХ ходими Дониёр Нуриллаев Янги Наманган туманида жойлашган ИИВнинг госпиталига даволаниш учун борган.

    ИИВ раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳум ходимнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

    Барча ҳайдовчиларни йўл қоидаларига қатъий риоя этишга, ота-оналарни эса вояга етмаган фарзандларига рухсатсиз автоулов бошқаришга йўл қўймасликка чақирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates