Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Ҳолат кеча, 23 ноябрь куни Бухоро шаҳрининг Ҳамза кўчасидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида содир бўлган. Оқибатда 43 ёшли эркак, 40 ёшли аёл ҳамда уларнинг икки нафар вояга етмаган — 16 ва 2 ёшли қиз фарзанди вафот этган.
Судга оид тиббий эксперт мутахассисларининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумлар номаълум этиологиядан заҳарланиши оқибатида ўткир нафас ва юрак-қон томир фаолиятининг етишмовчилигидан вафот этгани қайд этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Хабар берилишича, оила бошлиғи О.Э ички ишлар ходими бўлган. Турмуш ўртоғи эса маҳалла раиси лавозимида ишлаган. Уларнинг ўғиллари ўша куни бувисининг уйига меҳмонга кетгани туфайли тирик қолган.








