Акула фильм суратга олинаётган жойда одамларга ҳужум қилди

    АҚШда икки эркакка уч метрли акула ҳужум қилди.

    Воқеа Массачусетс штатининг Истхэм шаҳридаги соҳил бўйида содир бўлди. Эркаклар ўша куни Стивен Спильбергнинг “Жағлар” фильми суратга олиш жойи яқинида бўлишган, ўшанда улкан акула уларга ҳужум қилган. Сёрферлардан бири Рэй Траутс Surfer Magazine журналига ўз сёрфида турганида катта акулани кўриб қолганини айтди. Акула унинг амакиваччаси Пит Эмонд томон ҳаракатланаётган эди, у ҳам сёрф устида эди.

    Бир пайт акула бир думалаб, Питни ушлаб олишга уринди. Буни кўрган Рэй амакиваччасига йиртқич уни таъқиб қилаётганини айтиб, эшкаги билан акулани туртди. Шундан сўнг у кескин тарзда у томон ўгирилиб олди.

    “Мен Питга тезда қочиб қолиб, қирғоққа чиқиб олиши кераклигини айтиб қичқирардим, акула эса орқамда айланиб юрарди”, деди у.

    Бироз вақт ўтгач, сёрфингчилар қуруқликка чиқишди, улардан ҳеч бири жабрланмади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates