Сўнгги бир кун ичида Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.
Исроил армияси Хон-Юнис ғарбидаги Ал-Маваси ҳудудида кўчирилган одамлар жойлашган чодир лагерини ўққа тутди. Телеканалнинг қайд этишича, Ғазо сектори шимолидаги “Камол Адван” шифохонаси кучли ўққа тутилмоқда.
Анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил октябрь ойида ҳарбий амалиёт бошланганидан буён Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари оқибатида 45,2 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 107,6 мингдан ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар беради tass.ru.