Бу ҳақда Жанубий Африканинг SABC радиостанцияси маълум қилди.
Мазкур манба 20 кишининг ҳаётини сақлаб қолишга эришилгани, Бусира дарёсида содир бўлган кема ҳалокати қурбонлари сони сезиларли даражада ошиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, паром бортида 400 нафардан ортиқ одам бўлган. Уларнинг асосий қисми Рождествони нишонлаш учун уйга қайтган одамлардан иборат.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Расмийларнинг фикрича, паромнинг ағдарилишига бортда жуда кўп одам бўлганлиги сабаб бўлган, деб хабар беради report.az.