Мумбай яқинида ҳарбий катернинг паром билан тўқнашиб кетиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

    100 дан ортиқ киши қутқарилди.

    Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри соҳиллари яқинида Араб денгизида паром ва тезюрар катернинг тўқнашиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳат олди.

    Бу ҳақда Махараштра бош вазири Девендра Фаднавис маълум қилди.

    “Ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар 13 кишидан иборат”, деди у. Тўқнашувда ўн нафар оддий фуқаро ва уч нафар ҳарбий-денгиз кучлари хизматчиси ҳалок бўлди.

    Паром ва катер бортида қанча одам бўлганига аниқлик киритилмади. 100 дан ортиқ одам қутқариб қолингани маълум.

    Фаднависнинг сўзларига кўра, “Нилкамал” пароми Мумбай яқинидаги машҳур сайёҳлик манзили Элефанта оролига кетаётган эди, ўшанда ҳарбий-денгиз кучларининг катери у билан тўқнашган.

    Ҳиндистон денгиз флоти ва қирғоқ қўриқлаш хизмати кенг кўламли қидирув-қутқарув операциясини бошлади. Ҳудудга 11 ҳарбий катер, учта денгиз полицияси катери ва бир қирғоқ қўриқлаш катери ҳамда тўртта вертолёт сафарбар этилди.

    Қидирув операцияси давом этмоқда. Ҳодиса сабабларига ойдинлик киритилмоқда, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates