Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган қатор авиазарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 232 нафарга етди. Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали хабар берди.
Унга кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Фаластин анклавига берган қатор зарбалари давомида камида 232 киши ҳалок бўлган. Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар кўп.
Аввалроқ 200 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
18 март куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо секторидаги Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига тегишли террорчилар объектларига кенг кўламли зарбалар бергани ҳақида хабар берди ва Американинг Axsios портали журналисти Барак Равид Х ижтимоий тармоғида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идорасига таяниб, Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаганини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.