баннер
19 мар 2025
03:01

    Гондурасда самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 12 киши ҳаётдан кўз юмди

    Гондурас ғарбидаги Роатан оролидаги аэропортдан ҳавога кўтарилган самолётнинг денгизга қулаб тушиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Аввалроқ 6 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

    “Роатан оролидаги авиаҳалокатда 12 киши ҳаётдан кўз юмди ва беш киши тирик қолди”, дея хабар берди Гондурас миллий полицияси Х ижтимоий тармоғида. Қайд этилишича, қутқарувчилар бортда бўлган яна бир кишини қидирмоқда.

    Lanhsa авиакомпаниясига тегишли самолёт душанба куни кечқурун Роатан оролидаги Хуан Мануэл Гальвес аэропортидан ҳавога кўтарилганидан сўнг денгизга қулаб тушган. Республика полицияси маълумотларига кўра, ҳалокатга 33 йўловчига мўлжалланган Jetstream 41 самолётида парвоз пайтида механик носозлик юз бергани сабаб бўлган. Самолёт учиш-қўниш йўлагидан тахминан 1 километр узоқликда денгизга қулаб тушган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech