Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг ҳусий исёнчилари АҚШнинг Ямандаги зарбаларига жавобан Қизил денгиздаги АҚШнинг USS Harry Truman самолёт ташувчи кемасига 48 соат ичида учинчи марта зарба берди. Бу ҳақда ҳусийлар томонидан тузилган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария ўзининг Telegramдаги каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳужум иккита қанотли ракета ва иккита дрон ёрдамида амалга оширилган. Бундан ташқари, ҳусийлар АҚШ эсминецига қанотли ракета ва тўртта дрон билан зарба беришди.
Сариа 16 март куни USS Harry Truman кемаси ва унга ҳамроҳ бўлган кемаларга 18 баллистик ва қанотли ракеталар, шунингдек, дрон ёрдамида ҳужум қилинганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазидаги АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилишда давом этади ва Исроил Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб беришни тикламагунча Исроилнинг Боб ал-Мандеб бўғозидан тижорий юк ташишларини тўсиб қўяди.
15 март куни АҚШ Қуролли кучлари Президент Дональд Трампнинг буйруғи билан Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудудга оммавий зарбалар беришни бошлади. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги операция Америка манфаатларини ҳимоя қилиш ва кемалар эркин ҳаракатланишини таъминлашга қаратилганини маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.