Al Masirah: АҚШнинг Ямандаги муҳожирлар марказига уюштирган зарбаси қурбонлари сони 68 нафарга етди

    АҚШнинг Яман шимоли-ғарбидаги Саада шаҳрида африкалик муҳожирларни сақлаш марказига берган зарбаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 68 нафарга етди, 47 киши яраланди.

    Бу ҳақда Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракатидан ҳуcий исёнчилар назорати остидаги Al Masirah телеканали хабар берди.

    Аввалроқ телеканал 35 қурбон ва 50 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, ярадорларнинг аксариятининг аҳволи шифокорлар томонидан оғир деб баҳоланмоқда.

    Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум вақтида марказда 115 нафар муҳожир бўлган.

    2023 йилда Ғазо секторидаги можаро авж олгандан сўнг, ҳусийлар Исроил ҳудудини ўққа тутиб, уларга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига йўл қўймасликлари ҳақида огоҳлантирган. Ҳужумлар жорий йилнинг январь ойи ўрталарида Фаластин анклавида ўт очишни тўхтатиш режимидан кейин тўхтатилди, бироқ март ойи бошида сулҳ барбод бўлгач, исёнчилар Қизил денгиздаги Исроил кемаларига ҳужумларни қайта бошлаганликларини эълон қилишди ва кейин яна яҳудий давлати ичидаги нишонларга ракеталар билан ҳужум қилишга урина бошлашди.

    15 март куни АҚШ Президент Дональд Трампнинг буйруғи билан Яман ҳудудининг учдан бир қисмини назорат қилаётган ҳусий нишонларига йирик зарбалар беришни бошлади. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг тушунтиришича, операция Америка манфаатларини ҳимоя қилиш ва кемалар эркин ҳаракатланишини таъминлашга қаратилган. Бунга жавобан “Ансор Аллоҳ” ҳаракати Қизил денгиз шимолида Harry Truman авиаташувчи кемасига қатор ҳужумлар уюштирди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates