Алишер Навоий девонининг икки қўлёзмаси АҚШда сақланади

    Фан 26 декабр 2024 165

    Ҳазрат Алишер Навоийнинг девони қўлёзмаси Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Метрополитен музейида сақланади. Мазкур девон машҳур хаттот Султонали Машҳадий томонидан 1499-1500 йили Ҳиротда кўчирилган.

    Бу ҳақда навоийшунос олим Афтондил ЭРКИНОВ ўзининг илмий мақоласида айтиб ўтилган, дея хабар беради Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати.

    Таъкидланишича, ушбу девон Алишер Навоий ва Машҳадий ўртасидаги сўнгги ижодий ҳамкорлик иши ҳисобланади. Иккинчи экспонат эса 1580 йилда кўчирилган нодир қўлёзма бўлиб, навоийшунослар томонидан алоҳида эътироф этилади.

    Алишер Навоийнинг ижод маҳсули ҳар қандай музей учун қимматлидир. Хорижда навоийшуносликка маълум бўлмаган қўлёзмалар бисёр. Масалан, Туркия, Озарбайжон ва Европанинг қатор давлатларида уларни учратиш мумкин. Америкадаги Алишер Навоий қўлёзмалари фан учун аҳамиятли.

    Ҳазрат Навоий ҳам мана шу даврда Султонали Машҳадий яшаб ижод қилаётган Ҳирот шаҳрида бўлган. Катта эҳтимол билан Алишер Навоий девоннинг тугалланган вариантини кўрмаган бўлсада, қўлёзманинг тартиб берилиш жараёнида иштирок этган. Мазкур жиҳат қўлёзманинг илмий аҳамиятини оширади.

    Ушбу қўлёзма ҳақида олим Ҳамид Сулаймонов ҳам ўз диссертациясида маълумот бериб ўтган. Навоийга мансуб мазкур девон қўлёзмаси илмий жиҳатдан қисқа тавсифланган.

    Ўқувчи учун қўлёзма ичидаги шеърлар ва уларнинг мазмуни муҳим. Манбаларда келтирилишича, юқоридаги икки тавсифда Навоий девони қўлёзмаси 240х150 мм ҳажмга эга бўлиб, унинг таркибида 863 та шеър мавжудлиги айтилган.

    Айни вақтда адабиётшунос олимларнинг қўлёзма нима учун айнан «Хазойин ул-маоний» дан кейин тайёрлангани эътиборини тортмоқда. Қўлёзмадаги шеърлар ва улар таркибини тадқиқ этиш янги хулоса ва илмий тадқиқотларга сабаб бўлиши мумкин.

    9 октябр 2024,

    Янги Ўзбекистоннинг маънавий қиёфаси ёхуд ёруғ келажак пойдевори қандай қўйилмоқда?

    Мамлакатлар тараққиётида маънавият, маданият бирламчи масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ҳозиргидек глобал дунёда ўзликни сақлаб қолиш, ягона халқ бўлиб олға интилишда санъат ва маданиятнинг аҳамияти катта. Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қиляпти. Халқимиз қалбида бугунги ислоҳотларга ишонч, тинч ва осойишта кунларга шукроналик, эртанги ёруғ келажакка умидни тобора кучайтирмоқда. Мазкур ислоҳотлар жараёнида маданият ва санъатга, унинг тараққий топишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates