Кинокартина ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоийнинг шахсига бўлган қарашларда янгича ёндашув асосида ишланган. Унда тарихий бадиий реконструкциялар, компьютер графикаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари — навоийшунос олимлар билан интервьюлардан фойдаланилган.
Сценарий муаллифи ва кинокартинала бошловчи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи-рассом Шаҳзод Муҳаммадиев, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, монтаж устаси Зуҳриддин Асамов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниевлардан иборат ижодий жамоа мазкур фильм қутлуғ байрамимизга муносиб тўёна бўлишини таъкидлашмоқда.
Фильмда асосий ролларни Муҳаммад Рафиқов, Элмурод Шодиев, Ғайрат Боймирзаев, Анвар Азимов, Асал Абдуллаева, Али Чориев каби актёрлар ижро этишган.










