Британия Альцгеймер жамияти мутахассислари Жеймс Уайт ва Тим Бинланд мазкур касаллик қандай аломатлар орқали намоён бўлиши ҳақида маълумот берди.
Уларнинг фикрича, ғалати хулқ-атвор ва кайфиятдаги муаммолар унинг дастлабки белгиларидир. Улар кўпинча стресс, оиладаги ёки ишдаги муаммолар билан боғлиқ. Шунингдек, ёшлардаги кўриш ва нутқ муаммолари, қадам ташлашдаги ўзгаришлар мазкур касаллик аломатларидир, деб хабар беради mir24.tv.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Альцгеймер касаллигини даволаб бўлмайди, аммо эрта ташхис қўйиш унинг ривожланиш суръатини камайтиришга ёрдам беради.