Амалдаги 2 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартишлар киритилади

    Хавфсизлик 29 апрел 2022 1413

    «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун қабул қилинди.

    Сенатнинг ялпи мажлисида «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

    Амалдаги «Қурол тўғрисида»ги Қонун билан ўқотар қуролдан ташқари пневматик, газли, сигнал берувчи, тиғли, улоқтириш қуроли ва электрошок қурилмаларига эгалик қилишга рухсат берилган.

    Бироқ, ўқотар бўлмаган юқорида кўрсатилган қуролларга ноқонуний эгалик қилиш учун эса қонунчилигимизда жавобгарлик мавжуд эмас.

    Содда қилиб айтганда, ўқотар бўлмаган қуролга ноқонуний эгалик қилиш, яъни уйда сақлаш, кўча-кўйда олиб юриш, таълим муассасаларига олиб бориш ва ҳоказо ҳолатларда қурол эгаси ундан турли жиноий мақсадларда фойдаланмаслигига «кафолат» йўқ.

    Шу боис, бугун муҳокама қилинаётган Қонун билан амалдаги 2 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартишлар киритиш назарда тутилган.

    Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилади;

    Ўқотар бўлмаган қурол билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликлар назарда тутилади;

    Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш цензи йигирма беш ёш этиб белгиланади (амалдаги қонунчиликда йигирма бир ёш);

    Бундан ташқари, фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этилишини тақиқлаш назарда тутилади.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates