Бугун Нурота туманига Америка давлатидан санъатшунос Кате Кенан ташриф буюриб, "Нурота кашта мактаби"нинг ишлари билан танишди.
Ташриф давомида меҳмонга туман ҳокими ўринбосари Г.Бобомуродова ҳамроҳлик қилди.
Туманнинг лидер тадбиркори Саодат Файзиеванинг каштачилик санъатини ривожлантириш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш масалаларидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ташриф давомида Кате Кенан томонидан Нурота кашталарини экспорт қилиш бўйича ҳунарманд Гулмира Исломова билан шартнома имзоланди. Шунингдек, жорий йилнинг охирига қадар Нурота кашталарининг савдо кўргазмасини Америка давлатида ташкил этиш бўйича ҳам фикр алмашилди.