баннер
28 мар 2025
03:16

    Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда қамишзорлар ёқиб юборилди

    Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи асосланмаган ахборот тарқатмаслик сўралди.

    Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги нейтрал ҳудудда, Амударё ичкарисида жойлашган кичик оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, мазкур тадбир зарарли ҳашоротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида мутасадди идораларнинг рухсати ва масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида олиб борилмоқда. Шунингдек, ёнғин ҳаракатлари ва уларнинг кўлами тўлиқ назорат қилинмоқда.

    "Ушбу тадбир белгиланган режага мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда амалга оширилаётганини маълум қиламиз.
    Фуқаролардан вазият бўйича ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи асосланмаган ахборот тарқатмасликни сўраймиз", — дейилади хабарда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech