баннер
28 мар 2025
20:05

    Хўжалик жамиятлари бошқарув органлари йиғилишида масофадан иштирок этиш тартиби белгиланди

    "Хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг йиғилишларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Мазкур Низом акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар бошқарув органларининг йиғилишларида иштирокчилар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартибини белгилайди.

    Низомга кўра, жамият томонидан иштирокчиларга юбориладиган йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги хабарда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш тартиби, шунингдек қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

    • йиғилишда масофадан туриб иштирок этиш ва овоз бериш амалга ошириладиган платформанинг номи ва унга кириш учун ҳавола;
    • платформада идентификациядан ўтиш учун тақдим этиладиган маълумотлар;
    • платформадан фойдаланишни таъминловчи техник ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва телефон рақамлари.

    Иштирокчилар платформанинг видеоконференцалоқа режими орқали йиғилишда иштирок этадилар.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech