Ушбу дўппи Андижон вилоятининг ҳунармандчилик анъаналари, каштачилик мактаби ва маданий рамзларига асосланган бўлиб, халқ орасида ўзига хос ҳурмат ва мавқега эга.
Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши:
Андижон дўпписининг келиб чиқиш манбаини белгилайди, ҳамда унинг сифати ва маданий қийматини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади.
Эслатма: Географик кўрсаткич — бу маҳсулотнинг маълум ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд табиий, инсоний, тарихий омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканлигини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.