Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб, Associated Press хабар берди.
Самолёт Ошкош Уиттман минтақавий аэропортида, EAA AirVenture авиашоуси ўтказилган жойдан тахминан 2 миля (3 километр) масофада қулаб тушди.
Виннебаго округи шерифи маълумотларига кўра, ҳалокат жойига етиб келган тез ёрдам ходимлари самолёт бутунлай ёниб кетганини аниқлади. Расмийлар ҳалок бўлганларнинг исмларини ошкор қилмади.
АҚШ миллий транспорт хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳалокат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради report.az.