Колумбия Президенти “буқалар жанги”ни тақиқловчи қонунни имзолади

    Колумбия Густаво Петро 2027 йилдан бошлаб “буқалар жанги”ни тақиқловчи қонунни имзолади.

    Парламент томонидан маъқулланган қонунда “буқалар жанги” тўлиқ тақиқлангунча уч йиллик ўтиш даври кўзда тутилди. Бу вақт мобайнида ҳукумат томонидан ҳайвонларни ҳимоя қилиш учун белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда, Колумбияда “буқалар жанги”нинг анъанавий шакли ўтказилишига рухсат берилади. Расмийларга кўра, ўтиш даври мазкур фаолият тури билан шуғулланадиган одамларга даромад олиш учун янги иш топиш имконини беради.

    Лотин Америкасида Венесуэла, Мексика, Перу ва Эквадорда “буқалар жанги” ҳали ҳам тўлиқ тақиқлангани йўқ. Колумбияда уни тақиқлаш зарурати ҳақидаги мунозара 2022 йил июнь ойида томошалардан бирида томошабинлар ўтирадиган трибунанинг қулаб тушишидан кейин янги долзарблик касб этди. Ўшанда ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлганди, 300 дан ортиқ киши жароҳатланганди, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates